15:09 | 21.11.23

                       

Қизиқчи Мамасидиқ Шераев 77 ёшида вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, аскиячи 2020 йилдан ҳозирги вақтгача Марғилон шаҳрида мусиқали мақом театрининг олий тоифали драма артисти сифатида фаолият юритиб келаётганди.

Кинобарлар ижодий уюшмаси матбуот хизмати хабар беришича, бугун, 21 ноябр куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, аския санъати устаси Мамасиқид Шераев 77 ёшида вафот этган.

Мамасидиқ Шераев 1946 йил 10 август куни Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида туғилган. Тошкент театр ва рассомлик институтини тамомлаган. Жиззах, Фарғона театрларида актёр, қизиқчи бўлиб хизмат қилган.

Марғилонда аскиячилик мактаблари фаолиятини бошқарган. У 2020 йилдан ҳозирги вақтгача Марғилон шаҳрида мусиқали мақом театрининг олий тоифали драма артисти сифатида фаолият юритиб келаётганди.

Сўз устаси Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги Республика Аския ва қизиқчилик санъати маркази асосчиси, Марғилон шаҳар мусиқали мақом театрининг олий тоифали драма артисти бўлган. 1999 йилда унга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони берилган, 2021 йилда «Дўстлик» ордени соҳиби бўлган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: