13:10 | 15.12.23
Қўриқхонада яшовчи 45 турдаги ҳайвонлар Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган, 20 тур ноёб ҳайвонлар эса ТМХИ «Қизил рўйхати»дан ҳам жой олган.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги «Қизилқум» давлат қўриқхонаси ҳудуди муздан тозаланмоқда. Мақсад қўриқхонада яшайдиган ёввойи ҳайвонларнинг сув ичишлари учун қулайлик яратишдир.
Таъкидлаш жоизки, «Қизилқум» қўриқхонаси ҳудудида кескин континентал иқлим ҳукмронлик қилади. Ҳаво ҳарорати кузда кескин пасаяди ва қиш барқарор уч ой давом этади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: