15:47 | 19.02.24

                       

Йил бошида 61 та ҳудудда мактабгача таълим ташкилотларига қамров кўрсаткичи пасайгани аниқланди

Ўзбекистонда 2024 йил 15 январдаги ҳолатига кўра, республикадаги 42 та туман ва шаҳарда болаларни қамраб олиш кўрсаткичи 2023 йил 1 январ ҳолатига нисбатан 21 038 нафарга яъни ўртача 4 фоизга камайганлиги аниқланган.

Ўзбекистонда йил бошида 61 та ҳудудда мактабгача таълим ташкилотларига қамров кўрсаткичи пасайгани аниқланди. Бу ҳақда АОКАда Мактабгача таълим агентлиги ахборот хизмати раҳбари иштирокида ўтказилган брифингда бу борада батафсил маълумот берилди.

Қайд этилишича, 2024 йил 15 январдаги ҳолатига кўра, республикадаги 42 та туман ва шаҳарда болаларни қамраб олиш кўрсаткичи 2023 йил 1 январ ҳолатига нисбатан 21 038 нафарга (ўртача 4 фоизга) камайганлиги аниқланган.

Бу жараён 2023/2024 ўқув йили бошланишидан олдин 6-7 ёшли болаларнинг мактаб таълимига ўтиши муносабати билан 61 та ҳудудда қамров кўрсаткичи тушиб кетиш ҳолати кузатилган.

Шу билан бирга ушбу ҳолатларни зудлик билан бартараф этиш мақсадида масъулиятсизликка йўл қўйган раҳбарларга чоралар кўрилди, қуйи тизимдаги мавжуд муаммолар яқиндан ўрганилди, жойида ҳал этиш учун ота-оналарга мактабгача таълимнинг афзалликлари тушунтирилди ва натижада қамров даражаси пасайган ҳудудлар 61 тадан, 42 тага камайтирилди.

маълумот учун, 2023 йил давомида мазкур ҳудудларда янги мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилиб, республика бўйича 74 фоизга қамров кўрсатгичи ортганлигига қарамасдан, 6-7 ёшли болалар мактабга чиқиб кетгандан сўнг уларнинг ўрнини тўлдириш,  яратилган янги қувватларга болаларни қабул қилиш, мавжуд бўш ўринлардан самарали фойдаланишда қуйи тизимда мақсадли ишлар амалга оширилмаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: