15:55 | 20.03.23

                       

Жо Байден Шавкат Мирзиёевни Наврўз байрами билан табриклади

Мактубда АҚШ Ўзбекистон халқига содиқлигини яна бир бор тасдиқлаши айтилган

Жо Байденнинг мактуби «Америка халқи номидан сизга ва Ўзбекистон халқига Наврўз айёми муносабати билан энг эзгу тилакларимизни йўлламоқдаман» деб бошланган.

Фото: Getty Images

Мактубда ўтган йил давомида Ўзбекистон ва АҚШ умумий муаммоларни ҳал қилиш, халқлар хавфсизлиги ва фаровонлигини таъминлаш мақсадида бирлашгани қайд қилинган.

«Ушбу уйғониш ва янгиланиш мавсумида Қўшма Штатлар Ўзбекистон халқига содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди. Шу кунларда янги марраларни белгилаб, мустаҳкам тинчлик ва ўзаро англашув руҳидаги умумий келажак сари саъй-ҳаракатларимизни давом эттирар эканмиз, мен мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва халқларимиз дўстлиги янада мустаҳкамланишига ишонаман. Наврўз муборак!» дейилади Америка Қўшма Штатлари президенти Жозеф Байденнинг мактубида.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: