14:17 | 01.06.24

                       

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ўзбекистонликларга мурожаат қилди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ўзбекистонликларга мурожаат қилди. ЙҲХХ улардан имкон қадар жамоат транспортларидан фойдаланишларини сўради.

ЙҲХХ матбуот хизмати ҳаракат иштирокчиларини огоҳлантирди.

Маълум қилинишича, «1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан ҳудудлардаги истироҳат боғлари, кўнгилочар майдонлар атрофидаги йўлларда вақти-вақти билан транспорт воситаларининг тирбандлиги кузатилмоқда. Ҳаракат хавфсизлигини ишончли таъминлаш, тирбандликларни олдини олиш мақсадида фуқаролардан сайлгоҳлар ҳамда боғларга ташриф буюришда имкон қадар жамоат транспортларидан фойдаланишлари, шахсий транспорт воситасини атрофдагиларга ҳалақит берадиган жойларда, Йўл ҳаракати қоидаларига зид равишда тўхтатмасликлари ва қолдириб кетмасликлари сўралди.

«Йўлларда, тадбирлар бўлиб ўтаётган сайлгоҳлар атрофида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун ЙПХ ходимлари хизматга жалб этилган. Асосий мақсадимиз, бугунги байрам тадбирларини кўтаринки кайфиятда ва хавфсиз ўтишини таъминлашдир», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: