12:20 | 07.11.23

                       

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари фаолиятини якунлади

Мунир Мамедзаде 2020 йил cентябр ойидан буён ушбу лавозимда ишлаб келаётганди.

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган БМТ Болалар жамғармасининг (ЮНИСЕФ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзадени қабул қилди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирининг ўзи маълум қилган.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Мулоқот чоғида Мунир Мамедзаде ва унинг жамоасига самарали фаолият ҳамда Ўзбекистонда халқ учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш, айниқса, болалар салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб келаётгани учун миннатдорлик билдирилган.

Маълумотлар учун, Мунир Мамедзаде 2020 йил сентябр ойида Ўзбекистондаги ваколатхона раҳбари лавозимига тайинлангани ҳақидаги ЮНИСEФ ижрочи директори Хенриетти Фор хатини ТИВга тақдим этганди. Мунир Мамедзаде ЮНИСЕФнинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари сифатида ишлаб келган Саша Грауманн ўрнига тайинланган.

Аввалроқ, Ўзбекистоннинг янги элчиси Австрия Ташқи ишлар вазирлигига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: