9:11 | 15.05.24

                       

Jurabek laboratories «Док-1 Макс»дан жабрланганларга 75 млрд сўмдан ортиқ маблағ тўлаб бермоқчи

Jurabek laboratories «Док-1 Макс»дан жабрланганларга 75 млрд сўмдан ортиқ маблағ тўлаб бермоқчи. Судда Сардор Кариевни озодликка чиқариш сўралди.

Jurabek laboratories «Док-1 Макс»дан жабрланганларга 75 млрд сўмдан ортиқ маблағни 3 йил ичида тўлаб беришга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда Bugun.uz’нинг манбаалари хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати томонидан судланган Сингҳ Рагвендра Пратап ва бошқаларга оид жиноят иши апелляция инстанциясида 2024 йил 13 май куни суд мажлисида мазмунан кўрилиш давом эттирилди. Ушбу суд мажлисида жабрланувчиларнинг қонуний вакилларининг 3 нафари, судланувчилардан Ш.Абдуганиев, Р.Сингҳ, С.Кариевларнинг кўрсатувлари тингланиб, суд мажлисида танаффус эълон қилинди.

Суд давомида Jurabek laboratories «Док-1 Макс»дан жабрланганларга 75 млрд сўмдан ортиқ маблағни 3 йил ичида тўлаб беришга тайёр эканлигини таъкидлади ва эвазига Сардор Кариевни озодликка чиқаришни сўради.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: