9:51 | 07.05.24

                       

«Kamolon Osh» асосчиси Саъдулло Саидов вафот этди

«Kamolon Osh» асосчиси ва раҳбари Саъдулло Саидов вафот этди.

«Kamolon Osh» асосчиси, раҳбари Саъдулло Саидов 2024 йил 6 май куни вафот этди. Бу ҳақда ош маркази Instagram саҳифасида хабар берилди.

«Аллоҳ раҳматига олсин. Оила аъзоларига сабр тилаймиз. Ҳақларига дуо қилиб қўйсангиз хурсанд бўламиз», дейилади хабарда.

Шунингдек, марҳумнинг дўстлари, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам ҳамдардлик билдирган ва ёдга олган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: