14:25 | 10.01.24

                       

Караҳантепе 2023 йилнинг энг муҳим лойиҳалари орасидан танлаб олинди

Туркия Маданият ва туризм вазири Караҳантепенинг 9 та энг муҳим «Дала қидирув ва тадқиқот» лойиҳаси орасидан танланганини билдирди.

Караҳантепе 2023 йилнинг 9 та энг муҳим «Дала қидирув ва тадқиқот» лойиҳаси орасидан танланганини Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой билдирган.

Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой ижтимоий тармоқдаги саҳифасида тарқатган хабарида Хитойда бўлиб ўтган 5 Шанхай археология форумида Караҳантепе 2023 йилнинг 9 та энг муҳим «Дала қидирув ва тадқиқот» лойиҳаси орасидан танлангани, 32 давлатдан келган иштирокчилар томонидан қилинган 973 та баҳолаш натижасида қабул қилинган қарор билан Қорахон тепа лойиҳаси нафақат Анадолуда, балки жаҳон миқёсида ҳам муҳим ўрин эгаллаганини айтган.

Шонлиурфадаги Караҳантепени Туркиядаги Неолит даври манзилгоҳлари орасида энг муҳим бекатлардан бирига айлантиришни мақсад қилганликларини ифода этган Эрсой, Вазирлик координациясида олиб борилган бошқа илмий ишлар каби Караҳантепе бундан кейин ҳам жаҳон маданий меросига жуда муҳим кашфиётларни тақдим этишини таъкидлаган.

Эрсой хабарида, «Бу давр ‘Турк археологиясининг олтин даври’ бўлади», —дейилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: