19:41 | 13.02.24

                       

Карантин даврида кўчада ниқобсиз юрганлик учун жарима миқдори камайтирилиши мумкин

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида карантин даврида жамоат жойларида ниқобсиз бўлганлик учун жарима миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорига камайтирилиши таклиф қилинди.

13 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда қуйи палата ахборот хизмат хабар берди.

Шу билан бирга, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлганлик учун жарима миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорига камайтирилмоқда. Амалда базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараварини ташкил этар эди.

Носозлиги бўлган транспорт воситаларини йўлга чиқариш ва транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори ҳам камайтирилиши белгиланмоқда. Бундан ташқари, мажлисда бировнинг номидаги машинани ҳайдаб, қоида бузганда жарима қўллаш тартиби ўзгартириш бўйича таклиф берилди. Аммо депутатлар томонидан ушбу нормага доир турли фикрлар билдирилиб, коррупция ҳолатлари келиб чиқиши мумкинлиги қайд этилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: