12:06 | 06.06.23

                       

Украина президенти Каxовка ГЭСи рус ҳарбийлари томонидан портлатилганини айтмоқда

Володимир Зеленский айбдорларни «террорчи» деб атади

Украина президенти Володимир Зеленский рус аскарларининг Каxовка ГЭСини вайрон қилиши ортидан ўз муносабатини билдирди. Президент қолдирган хабарида рус аскарларини террорчилар деб атади. Унинг таъкидлашича, Украинани ҳеч нарса тўхтата олмайди.

Россия аскарларининг Каховка ГЭСи тўғонини вайрон қилиши, бутун дунёга уларни Украина заминидан ҳайдаб чиқариш кераклигини тасдиқламоқда. Уларга бир метр ҳам қолмаслиги керак, чунки улар ҳар бир метрдан даҳшат учун фойдаланадилар. Фақатгина Украинанинг ғалабаси хавфсизликни қайтаради ва албатта бу ғалаба келади. На сув, на ракеталар, на бошқа нарса Украинани тўхтата олмайди.

Шунингдек, Зеленский ҳолат юзасидан масъуллар ишлаётгани, фуқаролар эса расмий ва ишончли манбаларга ишонишлари кераклигини таъкидлади.

Барча хизматлар ишламоқда. Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши чақирилди. Илтимос, фақат расмий ва тасдиқланган маълумотларни тарқатинг, — деб ёзган Украина президенти.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: