18:19 | 10.02.24

                       

Келгуси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 12 февралда ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғиши мумкин, 13-14 февралда ёғингарчилик кутилмайди.

«Ўзгидромет» кейинги ҳафта бошида республикада кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 12 февралда +11…+16° илиқ, 13-14 февралда +11…+16° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3…+8 даража илиқ, кундузи 12 февралда +12…+17 даража илиқ, 13-14 февралда +15…+20 даража илиқ бўлади.3

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3…+8 даража илиқ, кундузи 12-13 февралда +12…+17 даража илиқ, 14 февралда +15…+20 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3…+8 даража илиқ, кундузи +17…+22 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0…+5 даража илиқ, кундузи +12…+17 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 12 февралда ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғиши мумкин, 13-14 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 12 февралда қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12 февралда кечаси -1 даража совуқ…+4 даража илиқ, кундузи +1…+6 даража илиқ, 13 февралда кечаси 0…+5 даража совуқ, кундузи +3…+8 даража илиқ, 14 февралда кечаси -3 даража совуқ…+2 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: