13:19 | 20.10.23

                       

KFC’нинг Ўзбекистондаги ресторанлари «доставка» хизматини тўхтатиб қўйди

Бундан ташқари Баскетлар сотуви ҳам тўхтатилган.

Bugun.uz’нинг журналистлари аниқлаган маълумотларга кўра, KFC ресторанларига товуқ гўштини етказиб берувчи SAFI компанияси етказиладиган маҳсулотнинг миқдорини вақтинчалик камайтирган.

Фото: Telegram

Ҳозирда компания кунлик етказилиши керак бўлган бир тонна маҳсулот ўрнига 100 килограммгача гўшт етказиб бермоқда.

SAFI компаниясига кўра, улар етказиб бериладиган маҳсулотни ҳажмини ҳисоблашда хатоликка йўл қўйган. Бу муаммолар сентябр ойи охиридан бери кузатилмоқда.

Айнан гўшт танқислиги боис KFC таомларни уйларга етказиш беришни тўхтатган ва савдо нуқталарида Баскетлар сотувига вақтинчалик чекловлар киритган.

Қайт этилишича, муаммолар ноябрнинг ўрталаригача ҳал этилиши керак.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: