10:00 | 14.11.23 1291

Kia Carnival: кроссовернинг йўлтанламас имкониятларига эга минивен

Kia Carnival катта оилалар учун жуда мосдир. Танланган комплектацияга кўра, 79 млн сўмгача чегирма ва 18 ойга кредит ҳам мавжуд бўлиб, бунда бутун давр учун ортиқча тўловлар нол фоизни ташкил этади.

Kia Carnival: кроссовернинг йўлтанламас имкониятларига эга минивен.

Kia Carnival’нинг тўртинчи авлоди – энг зўр  технологик ечимлар, бенуқсон эргономика ва узоқ сафарларда юқори даражадаги қулайлик тимсолидир. Ўзининг ҳайбатли ўлчамларига қарамай, автомобил шаҳарнинг зич оқимида ҳам, йўлсиз жойларда ҳам мураккаб маневрларни бажариш қобилиятига эга.

Ўлчамлари, сиғими ва техник хусусиятлари.

Kia Carnival кроссвен сифатида позицияланади. Чунки модел минивеннинг ўлчамлари ва тўлиқ ҳуқуқли кроссовернинг йўлтанламас хусусиятларига эгадир. Янги автомобилнинг узунлиги, баландлиги ва кенглиги: мос равишда 5155 х 1775 х 1995 ммга, йўл сатҳидан баландлиги 172 ммга тенг. Ғилдираклар базаси 3090 ммга тенг бўлиб, бу ички маконни кенгайтириш имконини яратди.

Салоннинг стандарт жиҳозланишидаги саккиз ўриндиқли версияларда юкхонасининг ҳажми 627 литрни ташкил қилиб, қаторлар катланганда бу қиймат 2827 литргача ортади.

Саккиз поғонали автоматик узатмалар қутиси билан уйғунликда қувват, маҳсулдорлик ва тежамкорликнинг оптимал мувозанатини таъминлайдиган двигателга эга. Smartstream MPI 3,5 бeнзинли двигатели – максимал айлантирувчи моменти 331,5 N•m , қуввати 272 от кучи.с., 100 километр/соат тезликка 8,5 сонияда эришади.

Афзалликлари.


Ҳайдалиш хусусиятларига кўра, кроссвен қўрқмай ўз сегментида етакчиликка даъво қилиши мумкин. Автомобил рул электр кучайтируви ва орқа кўп дастакли подвескага эга замонавий платформага асосланиб яратилган. Унинг конструкцияси зарбали юкланишларининг оптимал тақсимланишини таъминлайди ва йўл сиртлари нотекисликларини самарали филтрлайди.

Модел илғор электрон жиҳозларга, жумладан, ён эшиклар ва юкхона қопқоғини масофадан бошқариш, электр приводли қўшалоқ люк, иситилиш, биринчи ва иккинчи қатор ўриндиқлари учун вентиляция ва электр созланиш (максимал комплектацияда) эга. Ҳатто махсус дам олиш режими ҳам мавжуд: ўриндиқни бизнес-класс салони кабинаси каби деярли тўшак даражасигача йўтқизиш мумкин. Ўриндиқни олдинга ва орқага силжитиш, 180 градусга буриш мумкин. Ёки бутунлай салондан олиб ташлаш мумкин. Агар ўрта ўриндиқнинг орқа қисмини қатласангиз, у қулай столга айланади. Учинчи қатор (у барча версияларда бир хил) осонгина полга қатланади ва чуқур ғўвакка яширилади. Айтганча, бу ғўвак- 627 литр ҳажмли ҳайбатли юкхонасининг бир қисмидир. Қандай 7 ўриндиқли кроссовер бундай хусусият билан мақтана олади?

Шунингдек, уч қатор учун USB портлар, 12,3 дюмли виртуал қурилмалар панели, адаптив круиз-назорати ва бошқа кўплаб қизиқарли опциялар ҳам мавжуд. Базавий жиҳозланишга қулай фойдаланиш учун зарур бўлган барча тизимлар ва қурилмалар киради, хусусан, парковка датчиклари, биринчи, иккинчи ва учинчи қаторлар учун кондиционерлар, еттита хавфсизлик ёстиқчаси, кўринмас зоналар назорати, ортни кўриш камераси ва 8 дюймли дисплейга эга замонавий ахборот-кўнгилочар мажмуаси.

Kia Carnival катта оилалар учун идеал мосдир. Айниқса, йўлсизлик шароитларини енгиб ўтишни ҳуш кўрмаганлар учун. Шунингдек, салондаги қулайликни ва умуман, автомобилни тезда махфий музокаралар олиб бориш учун хонага айлантириш қобилиятини қадрлайдиган ишбилармонларга. Автомобил амалийлик, сиғими ва салонни трансформация қилинишининг кенг имкониятлари бўйича ҳар қандай кроссовердан устундир. Ичкаридаги жой ҳақиқатан ҳам жуда кўп.

Ўзбекистон аҳолиси учун 603 миллион 900 минг сўмдан бошланадиган нархларда бешта комплектацияда таклиф этилади. 

Ва фақат 30 ноябрга қадар сизда ушбу универсал автомобилни харид қилиш ва танланган комплектацияга кўра 79 миллион сўмгача чегирма қилиш имконияти мавжуд. Шунингдек, 18 ойга кредит ҳам мавжуд бўлиб, бунда бутун давр учун ортиқча тўловлар 0 фоизни ташкил этади.
• дастлабки тўлов – 50 фоиз дан;
• тўлов муддати – 18 ойгача;
• кредит бўйича ортиқча тўлов – 0 фоиз.

Мавжуд комплектацияларнинг тўлиқ рўйхатини, шунингдек, кредит дастурлари билан: 55−500−83−33 телефон рақами орқали, компания сайтида, Telegram бот орқали ёки Kia’нинг Тошкент, Денов, Андижон, Бухоро ва Қўқон шаҳарларидаги расмий дилерлик марказларига мурожат қилиб танишишингиз мумкин.

Kiaнинг расмий дилерлик марказлари манзиллари:

  • Kia Сергели — Сергели тумани, Алишер Навоий мавзеси, Тошкент автомобил ҳалқа йўли;
  • Kia Яккасарой – Яккасарой тумани, Кичик ҳалқа йўли, 70А;
  • Kia Андижон – Андижон ш., «Жалабек» ҚФЙ, С.Ашуров мавзеси;
  • Kia Денов – Сурхондарё вилояти, Денов тумани, «Лочин» маҳалласи, «Ҳумо» кўчаси;
  • Kia Бухоро – Бухоро ш., А380, Газли трассаси;
  • Kia Қўқон – Қўқон ш., «Моварауннаҳр»кўчаси, 94 Г.

Расмий дилерлардан харид қилинган Kia’нинг барча автомобилларига 5 йил ёки 150 минг километр юришига кафолат амал қилади.

Сайт : https://kia.uz/uz/buy/kia-leasing/1944

Instagram : instagram.com/kia__uzbekistan

Telegram: t.me/kia_rasmiy

Telegram- бот : t.me/ kiauzbekistanbot

Реклама ҳуқуқи асосида


Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1863
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2554
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 602
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 814
Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

19:10 | 03.12.23 742
Чирчиқдаги ИИБ ҳибсхонасида 22 ёшли йигит вафот этгани бўйича Омбудсман ўрганиш бошлади

Чирчиқдаги ИИБ ҳибсхонасида 22 ёшли йигит вафот этгани бўйича Омбудсман ўрганиш бошлади

17:20 | 03.12.23 795