12:59 | 13.05.24

                       

Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 300 млн сўм: InfinBANK’дан микрокредит

Эндиликда якка тартибдаги тадбиркорлар, микрофирмалар ва кичик бизнес субъектлари InfinBANK’дан шартларда микрокредит олишлари мумкин.

Кичик бизнес – мамлакат иқтисодиёти ўсишида двигател вазифасини бажарувчи омилдир. Бундай корхоналар янги иш ўринлари яратиш, инновацияларни ривожлантириш ва бозорда рақобатни рағбатлантиришга ёрдам беради. Ушбу секторни қўллаб-қувватлаш эса, истиқболда мамлакат ялпи ички маҳсулотини ошириш ва барқарор ўсишни таъминлашга ёрдам беради.

Баъзан, кичик бизнес янги даражага чиқиши уни қўллаб-қувватлаш керак, масалан, кичик миқдордаги кредит маблағлари билан. Корпоратив мижозлар учун янги маҳсулотни тайёрлашда InfinBANK кичик бизнеснинг хусусиятларини ҳам инобатга олиб, бу каби корхоналарнинг ривожланиши ҳамда янги марраларни забт этишига ёрдам берадиган шарт-шароитларни яратди.

InfinBANK’дан микрокредит кичик бизнес, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун мўлжалланган:

  • Кредитнинг максимал суммаси – 300 миллион сўм;
  • Кредит муддати – 24 ойгача;
  • Кредит маблағлари қарз олувчининг депозит ҳисобварағига ўтказилади

Шунингдек, банк микрокредитни расмийлаштириши учун корхона камида 12 ой олдин тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши ва корхонанинг асосий депозит ҳисобварағи InfinBANK’да бўлиши керак.

Кредитлашнинг янги шартлари бизнесни ривожлантириш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, янги технологияларни жорий этиш ва бозорда рақобатбардошликни мустаҳкамлаш учун арзон ва мослашувчан молиявий ресурсларни олиш имконини беради. Бизнинг жамоамиз корпоратив мижозлар учун бизнес фаолиятини қўллаб-қувватлаш йўлида янги маҳсулотларни ишлаб чиқишда давом этади, — дея изоҳ беради InfinBANK.

Маҳсулот ҳақида батафсил маълумотни 1214 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш ёки банк офисига ташриф буюриш орқали олиш мумкин.


Реклама

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: