13:11 | 08.02.24
Давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турган Беларусь президенти Александр Лукашенкони расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
«Кўксарой» қароргоҳида Беларусь президенти Александр Лукашенкони расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Беларусь байроқлари билан безатилган майдонда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.
Шавкат Мирзиёев Беларусь етакчисини самимий кутиб олди ва шоҳсупага таклиф қилди. Икки мамлакат мадҳиялари янгради.
Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар. Биргаликда суратга тушилгач, олий даражадаги музокаралар бошланди.
Аввалроқ Беларусь президенти Лукашенко Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументига гул қўйганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: