14:26 | 27.05.24

                       

Кўксаройда Путинни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Кўксаройда Путинни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Аввалроқ Путин аэропортдан чиқиб, Шавкат Мирзиёевнинг машинасига минган эди.

Кўксарой қароргоҳида 27 май куни Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга ошираётган Россия Федерацияси президенти Владимир Путинни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Қароргоҳ олдидаги майдонда икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф қилди. Давлат мадҳиялари янгради. Ҳарбий оркестр садолари остида етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушилгандан сўнг, давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бошланди.

Маълумот учун, аввалроқ Путин аэропортдан чиқиб, Шавкат Мирзиёевнинг машинасига минган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: