23:57 | 24.05.24

                       

Кўп қаватли уйнинг хонадонларини яширинча кузатиб юрган 24 ёшли йигит 5 суткага қамалди

Кўп қаватли уйнинг хонадонларини яширинча кузатиб юрган 24 ёшли йигит 5 суткага қамалди. Ҳолат Фарғонада содир бўлгани аниқланди.

Фарғонада кўп қаватли уйнинг хонадонларига кўз тирқичлари орқали қараб, пойлаб юрган 24 ёшли йигит 5 суткага қамалди. Бу ҳақда Bugun.uz манбаалари хабар берди.

Қайд қилинишича, 2000 йилда туғилган А.Б. 2024 йил 2 май куни, соат 02:30 да Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйнинг хонадонларига кўз тирқичлари орқали қараб, ушбу хонадонларни эшитиб туриш орқали кузатуб юрганлиги натижасида хонадонда яшовчиларни қўрқитиб, уларнинг тинчлигини бузган. Мазкур ҳолат бўйича у ИИБ биносига таклиф қилинганида, келишдан бош тортиб, ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармаган.

Суд мажлисида А.Б. содир этган айбига иқрор бўлди. У 2020 йилда жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар суди томонидан судланганлиги аниқланган. Унинг кўрсатмаларига кўра, у 2024 йил 2 май куни кўп қаватли уйнинг олдидан ўтиб кетаётган вақтида, ёрдам сўраб чақирган овозни эшитган. Шу сабабли, у ушбу уйнинг тўртинчи йўлагидаги хонадонларини кўз тирқичларига қараб, хонадонларни эшитган. Судланувчи А.Б. қилмишидан пушаймон бўлиб, суддан енгилик беришни сўради.

Суд мажлисида аризачи Б.К. ҳолат содир бўлган жойда раис лавозимида ишлашини, мазкур хонадонлардан А.Б.га устидан шикоятлар келиб тушганини ва аҳоли орасида ваҳима тарқалмаслиги учун унга қонуний чора кўришни сўраб, кўрсатма берди.

Айбланувчи А.Б. Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) ва 194-моддаси 1-қисми (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) қонуний талабларини бажармаслик) билан ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилди. Унга нисбатан 5 (беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси ва 1.700.000 сўм жарима тайинланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: