21:57 | 22.05.24

                       

Кореяга ишлашга кетган тошкентлик 32 ёшли йигит қидирилмоқда

Кореяга ишлашга кетган тошкентлик 32 ёшли йигит қидирилмоқда. У Xалқаро террористик ташкилоти аъзоси эканлиги маълум қилинди.

Жанубий Кореяга ишлашга кетган тошкентлик 32 ёшли йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, 1992 йил Тошкент вилоятида туғилган С.О. 2012 йил ишлаш мақсадида Жанубий Корея давлатига чиқиб кетган. У ерда яширин фаолият юритаётган Xалқаро террористик ташкилотлари таъсири остида С.O. Туркия орқали Сурияга ўтган. У Сурияда фаолият олиб бораётган Тавҳид ва Жиҳот Xалқаро террористик ташкилотига бориб қўшилган. Ҳозирда С.О. ташкилот таркибида эканлиги маълум бўлди.

С.О.га нисбатан Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан Жиноят Кодексининг 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) ҳамда 244-прим 2-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, махсус қидирувга берилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: