15:59 | 23.11.23

                       

Kvars шиша заводи томонидан «Мижоз куни» ташкил этилди

2023 йилда заводнинг фойдаланишга яроқли шиша майдони қуввати 100 фоизга етди.

Бу кун ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалаларини, ребрендинг ва бошқа кўплаб ижобий натижаларни қамраб олган тадбирларга бой ўтди. Айтиш мумкинки, шиша саноатидаги Kvars бренди «Мижоз куни» деб номланган муҳим аҳамиятга молик бўлган тадбирни ўтказиб, сифат жиҳатидан янги поғонага кўтарилганлигини намойиш қилди. Турли ва йирик тадбиркорлик гуруҳларини бирлаштирган ушбу ўзига хос тадбир 2021-йилда завод ўтказган ребрендинг билан янада аҳамиятли бўлган эди. Янги қиёфа заводга замонавий ва жозибали кўриниш берди, бу эса ишбилармон доираларда ижобий фикр-мулоҳазаларни уйғотди.

Ривожланиш муҳим стратегик қадамлар

АГC Груп билан ҳамкорлик Kvars маҳсулотлари сифатини оширишда муҳим қадам бўлди ва 2023 йилга келиб заводнинг фойдаланишга яроқли шиша майдони қуввати 100 фоизга етди. Бу натижа Kvars компаниясини маҳсулот сифатини яхшилаш ва мижозлар эҳтиёжини қондиришга содиқлигини кўрсатади.

Инқилобий ўзгаришлар компания имкониятларини максимал даражада кенгайтиришга муҳим ҳисса қўшган стратегик қадамлардан бири бўлди. Масалан, бу ишлаб чиқаришда янги ёндашувлар тақдим этиб, қалинлиги 15миллиметр бўлган шиша маҳсулотларини ишлаб чиқариш имкониятини беради. Компания келажакда қалинлик даражасини ошириб, 19 миллиметр бўлган шиша маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ваъда бермоқда.

Рангли ойналар – автомобилсозлик ва қурилиш соҳасида янги тенденция

Ўзбекистонда замонавий тенденциялар шароитида туси ўзгартирилган ойналар нафақат автомобилларда, балки бинолар қурилишида фойдаланиш борган сари оммалашиб бормоқда. Мисоллар билан гапирсак, рангли ойналар автомобил саноатида қўлланилиш сабаби улар замонавий кўринишга қўшимча равишда қулайлик ва хавфсизликни ҳам таъминлайди. Ёруғлик ва иссиқликнинг кириб боришини тартибга солиш имконини берувчи ушбу технология, айниқса, Ўзбекистон каби иссиқ иқлимли мамлакатларда кенг қўлланиб келинади. Шундан келиб чиқиб, рангли шиша қурилиш соҳасида ҳам машҳурлик касб этмоқда.

Бундай инновацион ойнадан фойдаланадиган бинолар замонавий ва эстетик кўринишга эга бўлиши билан бир қаторда энергия тежаш имконини ҳам беради.

Шу нуқтаи назардан, Kvars шиша заводи ўз стратегиясида нафақат сўнгги технологик тенденцияларга амал қилади, балки мижозларга турли даража ва дизайндаги шиша маҳсулотлари вариантларини танлаш имкониятини беради. Ушбу ташаббус нафақат бозор талабларига жавоб беради, балки заводнинг инновациялар ва мижозлар эҳтиёжларига ҳам жиддий ёндашишини англатади.

Avtooyna билан яқин ҳамкорлик

Avtooyna билан ҳамкорлик ва замонавий технологияларни жорий этиш заводга нафақат бозордаги ўз мавқеини мустаҳкамлаш, балки Ўзбекистонда автомобилсозлик ва қурилиш саноати учун инновацион ечимлар бўйича етакчи бўлиб қолиш имконини беради.

Kvars ва Avtooyna ўртасидаги самарали ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратиш лозим. Ушбу стратегик иттифоқ заводнинг ишлаб чиқариш қувватини ошириш билан бирга, уни янада ривожлантиришга ҳам хизмат қилмоқда. Avtooyna билан биргаликда Kvars компанияси нафақат шиша ишлаб чиқаради, балки инновацияларни яратади ва мижозларга юқори сифатли маҳсулотларни таклиф қилади.

«Мижоз куни» натижалари

«Мижоз куни» тадбири ихчам, лекин айни пайтда самарали тадбир дастури туфайли муваффақиятли якунланди. Унда Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари Тоир Алиматов, шунингдек, қурилиш соҳасининг бошқа кўплаб вакиллари сўзга чиқдилар.

Тадбирни якунлаш учун сўзга чиққанлар тадбиркорлар ва давлат идоралари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳимлигини таъкидлади. Шундай қилиб, Kvars шиша заводининг ташаббуслари самарали бўлиб, нафақат бизнесни ривожлантиришга, балки ҳукумат вакиллари билан муносабатларни мустаҳкамлашга ҳам ҳисса қўшди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: