17:33 | 22.09.23 1765

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидаги 4 та ҳарф ўзгартирилиши мумкин

Айни пайтда алифбони ислоҳ қилиш бўйича илмий-назарий конференция бўлиб ўтмоқда.

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини ислоҳ қилиш бўйича алифбодаги 4 та ҳарфнинг ўзгарган шакли лойиҳаси эълон қилинди. Бу ҳақда УзА хабар берди.

Фото: УзА

Маълум қилинишича, айни пайтда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштириш масалаларига бағишланган республика илмий-назарий конференция»си бўлиб ўтмоқда.

Конференцияда таклиф сифатида ишчи гуруҳ томонидан 28 та ҳарф, 1 та ҳарфлар бирикмаси ва тутуқ белгисидан таркиб топган такомиллаштирилган алифбо лойиҳаси эълон қилинган.

Бунда қуйидаги тўртта ҳарфнинг шаклини ўзгартириш таклиф этилмоқда:

  • O’ => Õ õ
  • G’ => Ğ ğ
  • Ch => С с
  • Sh => Ş ş
Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси лойиҳаси Фото: УзА

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 5 июл куни Шавкат Мирзиёев тошкентлик сайловчилар билан сайловолди учрашувида «зиёлиларимиз, кенг жамоатчилигимиз билан бамаслаҳат, лотин ёзувига асосланган алифбомизни такомиллаштириш бўйича ишларни якунига етказишимиз зарур», – дея таъкидлаган эди.


Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 192
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1891
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2608
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 604
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 829
Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

19:10 | 03.12.23 757