11:30 | 15.09.23 1163

Лукашенко Путиннинг ҳарбий жиноятларига шерик деб эълон қилинди

Шунингдек, Россияга қарши қандай санкциялар жорий қилинган бўлса, Беларусга нисбатан ҳам шундай чораларни кўриш таклиф қилинган.

Фото: БЕЛТА

Европарламент эълон қилган сўнгги резолюциясида Беларус президенти Александр Лукашенко Россия етакчиси Владимир Путиннинг Украинадаги ҳарбий жиноятларига шерик деб эълон қилинди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Қайд этилишича, 2023 йилнинг 13 сентябр куни қабул қилинган резолюция Беларус Шарқий Украинада йўл қўйилган ҳарбий жиноятларда Путин билан теппа-тенг жавобгар қилиб қўйган. Лукашенкога берилган бундай «мақом» Евромаконнинг Беларусга нисбатан тутадиган сиёсати яна кескин тус олишини англатиши мумкин.

«Россиянинг Украинага қарши асоссиз босқинчилик урушига йўл очиб, Лукашенко режими Россия томонидан содир этилган жиноятларга шерик бўлди. Бу Украинага етказилган вайронагарчилик ва зарар учун жавобгарликни назарда тутади», дейилади резолюцияда.

Европарламент баёнотига кўра, уруш тугаган ва унинг айбдорлари жавобгарликка тортилган тақдирда, хунрезликка йўл очган Россия раҳбарияти вакиллари билан бир қаторда Беларус ҳукумати вакиллари ҳам жиддий бадал тўлаши керак бўлади. Гарчи Беларус урушда расман иштирок этмаётган бўлса-да, унинг Россияни қўллаб-қувватлаши ва таъминоти кескин айблов эълон қилиш учун асос бўла олади.

Европарламент, шунингдек, Европа Иттифоқига аъзо давлатларни Россияга қарши санкциялар доирасини кенгайтириш ва кучайтиришга чақирган. Унда ҳозирда Россияга қарши қандай санкциялар қўлланилаётган бўлса, Беларусга нисбатан ҳам худди шундай санкциялар жорий этиш таклиф қилинган.

Парламент, шунингдек, Россия ва Беларусни «жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш бўйича юқори хавфли учинчи томон давлатлар рўйхати»га киритишга чақирган.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1626
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 1040
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 632
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 554
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1295
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 1091