23:35 | 14.02.24

                       

М-39 халқаро автомобиль йўлида ёриқлар пайдо бўлди

Олмаота–Тошкент–Термиз автомобиль йўлининг Самарқанд–Тошкент йўналиши бўйлаб ўнг томондаги Чўпонота тепалигида ёғингарчиликлар ва бир қатор омиллар таъсири оқибатида ёриқлар пайдо бўлганлиги сабабли вақтинча транспорт воситаларини ҳаракати бир томонлама ташкил этилган.

М-39 халқаро автомобиль йўлида ёриқлар пайдо бўлди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд ЙҲХБ ахборот хизмати

Қайд этилишича, 14 февраль куни М-39 Олмаота–Тошкент–Термиз автомобиль йўлининг 1079-1080 километрлари оралиғида Самарқанд–Тошкент йўналиши бўйлаб ўнг томондаги Чўпонота тепалигида ёғингарчиликлар ва бир қатор омиллар таъсири оқибатида ёриқлар пайдо бўлганлиги сабабли вақтинча транспорт воситаларини ҳаракати бир томонлама ташкил этилган.

Юк транспорт воситаларини ҳаракати қуйидагича ташкил этилган. Тошкент–Навоий йўналишига М-39-4Р-48 автомобиль йўллари чорраҳасидан 4Р-48, 4К-493в автомобиль йўллари орқали ҳаракатланиш тавсия этилган. Китоб-Тошкент йўналишига М-39, М-37а автомобиль йўллари чорраҳасидан М-37а автомобиль йўли орқали ҳаракатланиш тавсия этилган.

Қарши–Тошкент йўналишига А-378 М-37а автомобиль йўллари кесишган қисмида ташкил этилган айланма ҳаракатдан М-37а автомобиль йўли орқали ҳаракатланишингиз тавсия этилган. Тошкент–Китоб йўналишига М-37 – М-37а автомобиль йўллари чорраҳасидан М-37а автомобиль йўли орқали аркатланишингиз тавсия этилган. Тошкент–Қарши йўналишига М-37 –М-37а автомобиль йўллари чорраҳасидан М-37а автомобиль йўли орқали ҳаркатланиш тавсия этилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: