12:33 | 11.04.24

                       

Маданият вазирлиги «Овоз» лойиҳасига 2 млрд сўм ажратгани бўйича тушунтириш берди

Қайд этилишича, пул ажратишдан мақсад иқтидор эгаларини қидириб топиш, уларга истеъдодини юзага чиқариш учун имконият яратиш, «устоз-шогирд» анъанасини мустаҳкамлаш каби эзгу мақсадлар кўзланган.

Маданият вазирлиги «Овоз» лойиҳасига 2 миллиард сўм пул ажратишдан мақсад иқтидор эгаларини қидириб топиш, уларга истеъдодини юзага чиқариш учун имконият яратиш, «устоз-шогирд» анъанасини мустаҳкамлаш каби эзгу мақсад кўзланганини маълум қилди.

Шунингдек, вазирлик муносабатида телелойиҳани тўлиқ ишга тушириш ва созанда ва бошқа ташкилотчиларга гонорар тўлаб бериш ҳаражатларини қоплашга учун ҳам пул кераклигини тушунтиришга уринган. Харажатлар миқдори солиқ ва бошқа йиғимларни ҳисобга олган ҳолда кўрсатиб ўтилган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Қайд этилишича, Маданият вазирлиги томонидан режалаштирилган мазкур харажатлар телелойиҳани ташкил этиш билан боғлиқ харажатларнинг 30 фоизини ташкил этади.

Маълумот ўрнида, Тhе Voice оf Uzbekistan телешоусини Ўзбекистонда ўтказиш бўйича Буюк Британиянинг ITV Studios Limited компаниясига тегишли бўлган Тhе Voice («Голос») лицензияси (франшизаси) Talent shоw компанияси томонидан 5 миллиард сўмдан ортиқроққа сотиб олинган. Корхона шунингдек, телелойиҳани ташкиллаштириш билан боғлиқ бошқа харажатлар амалга оширган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: