20:59 | 08.02.24

                       

Маҳалла ва мактабларда эрта тонгда давлат мадҳиясини айтишга топшириқ берилди

Bugun.uz нашри ҳолатга аниқлик киритиш учун Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги маҳаллалардаги вазиятни ўрганди. Унга кўра, хабарларда жон бор бўлиб, нафақат маҳаллалар, балки мактабларда ҳам тонгда мадҳия ижро этилаётгани маълум бўлди. Шунингдек, таҳририятга шундай ҳолатлар акс этган бир нечта фото ва видеотасвирлар етиб келди.

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон бўйлаб маҳалла фуқаролар йиғинларидаги еттилик вакиллари (маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим, солиқ инспектори) ҳар куни тонгги соат 07:00 да МФЙ биносида овоз кучайтиргичлар ёрдамида Ўзбекистон республикасининг давлат мадҳиясини ижро этиши кераклиги бўйича топшириқ берилгани, бунга асосан маҳаллаларда ушбу топшириқ бажарилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Фото: «Bugun.uz»

Bugun.uz нашри ҳолатга аниқлик киритиш учун Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги маҳаллалардаги вазиятни ўрганди. Унга кўра, хабарларда жон бор бўлиб, нафақат маҳаллалар, балки мактабларда ҳам тонгда мадҳия ижро этилаётгани маълум бўлди. Bugun.uz таҳририятига шундай ҳолатлар акс этган бир нечта фото ва видеотасвирлар етиб келди.

Бугун.уз мазкур топшириқ ким томонидан берилганини аниқлаш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасидаги манбалари билан боғланди. Манбаларимиздан бирининг маълум қилишича, бундай топшириқ ёзма эмас, оғзаки тарзда берилган бўлиб, ҳеч бир ҳужжатда бу белгилаб қўйилмаган. Шунингдек, яна бир манба, бу 5 февраль кунги селекторда давлат раҳбари томонидан «ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш орқали уларда ҳуқуқбузарликка қарши иммунитет яратиш бўйича тизим қилиш зарурлиги» ҳақидаги гапларига асосан, ҳудудларда маҳаллаларнинг ўз ташаббуслари асосида амалга оширилаётганини билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Аммо Bugun.uz ихтиёрига етиб келган овозли хабарда мадҳия куйлаш бўйича топшириқ яқинда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси этиб тайинланган Қаҳрамон Қуронбоев томонидан берилгани ойдинлашади. Овозли хабар кўринишидаги топшириқ қачон берилгани маълум эмас. Бироқ унда Қуронбоев мадҳия ижро этиш бўйича топшириқни аъло даражада бажаргани учун Анджон вилоятига раҳмат айтган.

«Ҳақиқатан, бугун соат 07:00 да барча маҳаллаларда мана шунақанги еттиталик, тўққизталик чиқиб, бирданига Ўзбекистон республикаси давлат мадҳиясини ижро қилди. Очиғи, катта овоз кучайтиргич қўйиш шарт эмас. Ҳар ким ўзининг имкониятидан, лекин эшитиладиган. Мен айтадиган жойим шуки, кўчадан ўтиб кетаётган, машиналарда ўтиб кетаётган одамлар ҳам тўхтаб, турган жойида мадҳияга қўшилди.

Мактаб ўқувчилари юриб келаётган жойида ҳам мадҳияга қўшилди. Шунинг учун, ҳамма вилоятга топшириқ бўлади — Ўзбекистон республикамизнинг мадҳиямизни, эрталаб мадҳиямиз билан эшитиб, бошлашини режалаштирасизлар Кейин, мадҳияни айтиб бўлиши билан «сразу» маҳалла раислари юз фоиз ўзининг ҳудудида жошлашган мактабга бориб, ўн бешта кам саккизда (агар саккизда дарс бошланадиган бўлса) мактабнинг олдида, мактаб «замдиректори», ўзи ва профилактика инспектори – учаласи ўқувчиларни кутиб олади.

Соат саккизу ўн бешда мактабнинг «замдиректори» кимлар келди, кимлар келмагани тўғрисидаги маълумотни маҳалла раисига беради. Маҳалла раиси олиб келадида, кўчаларни еттиталик бўлиб олганку, ҳар қайси кўчадаги ўша масъулга беради. Бориб, нима учун боласи мактабга келмаганини ўша жойда муҳокама қилади. Шунинг учун, ҳаммага топшириқ: мана кечқурун мен соат тўққизларда Зоом ўтказаман сизлар билан. Ким қанақа тушунганини менга айтиб беради ҳар биттаси. Демак, мактабдаги давомат масаласига алоҳида эътибор берилади. Иккинчи масаламиз, ота-оналар мажлисларини ташкил қилиш бўйича. Ўзи умуман, Жавдат Султанович, Абдулла, топшириқ бўлади сизлар иккалангларга: мактабларда мана шу «ота она—мактаб—маҳалла» учталик занжирини, концепциясини тайёрлатасизлар. Тезда! Тайёрлатиб, менга икки куннинг ичида киритасизлар», — дейди у.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: