10:11 | 05.02.24

                       

Макка ва Мадинадан Ўзбекистонга қайтишда қийналган зиёратчилар ҳақида маълумот берилди

2024 йил 4 феврал ҳолатига кўра, зиёратчиларнинг бир қисми Ўзбекистонга қайтарилди, қолган фуқаролар ҳам яқин фурсатларда Ўзбекистонга юборилади.

Ўзбекистоннинг Жидда (Саудия Арабистони) шаҳридаги Бош консулхонаси Макка ва Мадина шаҳарларига борган ва ватанга қайтиш билан боғлиқ муайян қийинчиликларга дуч келган ўзбекистонлик зиёратчилар ҳақида ахборот эълон қилди.

Маълумотларга кўра, ҳозирда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва бошқа мутасадди идоралар билан биргаликда ўзбекистонликларни қайтариш бўйича барча чоралар кўрилмоқда, қўшимча рейслар жадвали тузилган.

2024 йил 4 феврал ҳолатига кўра, зиёратчиларнинг бир қисми Ўзбекистонга қайтарилди, қолган фуқаролар ҳам яқин фурсатларда Ўзбекистонга юборилади.

Ўзбекистоннинг Ар-Риёздаги Элчихонаси ва Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси вазиятни ўз назоратига олган ва доимий равишда мониторинг олиб бормоқда ҳамда ўзбекистонликларга зарур консуллик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдамларни кўрсатмоқда.

«Юқоридагилардан келиб чиқиб, фуқароларимиздан хотиржамликни сақлашга ва Саудия Арабистонидаги амалдаги қоидаларга риоя қилишларига чақирамиз», дейилади консулхона хабарида.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: