9:17 | 23.02.24

                       

Мактаб директорларини менежерлик бўйича сертификациялаш тизими жорий этилади

Ўзбекистонда 2024/25 ўқув йилидан умумий ўрта таълим муассасалари директорларини менежерлик бўйича сертификациялаш тизими жорий этилади. Бунда директорларга малакавий талаблар аниқ белгиланиб, улар ҳар беш йилда бир маротаба аттестациядан ўтказилади.

Президент фармони билан 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб мактаб директорларини менежерлик бўйича сертификациялаш тизими жорий этилади. 

Маълум қилинишича, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 1 тадан туманида синов тариқасида «Менинг мактабим» лойиҳаси амалга оширилади. Бунинг доирасида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мактабларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробарида маблағ ажратилади.

Ушбу маблағ 5–11-синф ўқувчилари танловига кўра, электрон доска, компьютер, спорт жиҳозлари, китоблар каби мактаблар учун зарур товарларга сарфланади. Мазкур банднинг тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун масъул этиб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги белгиланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: