11:33 | 05.02.24

                       

Мактаб таълимига 46 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилади

Президент 2022 йилги PISA халқаро дастури натижаларига кўра, соҳада қилинадиган ишлар кўплигини айтди. Шунингдек, мактаб ва унинг таълимига 2024 йилда 46 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши таъкидланди.

Ўзбекистонда 2024 йилда мактаблар ва мактаб таълимига 46 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши режалаштирилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўишича, математика, ўқиш ва табиий фанлар бўйича ўтказилган 2022 йилги PISA халқаро дастури натижалари соҳада қилинадиган ишлар ҳали кўплигини ёки 500 та мактабда янги баҳолаш тизими жорий қилиниб, ҳақиқий билим қай даражада экани аниқланган.

Келтирилишича, ҳозирда 1-11-синфларда хорижий тилга ажратилган 984 соат доирасида ўқувчиларни ярми ҳам “B1” даражага эга бўла олмаяпти. Шунингдек, айрим ҳудудлардаги малака ошириш марказларининг фаолияти кўринмаяпти.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: