12:04 | 03.02.24

                       

Мактабгача таълим вазирига ўринбосарлар тайинланди

Мактабгача таълим вазирига ўринбосарлар тайинланди. Сардор Ражабов бунгача Таълим сифатини баҳолаш департаменти директори бўлган. Фарҳод Боқиев эса Сенатда қўмита раиси ўринбосари эди.

Мактабгача таълим вазири Ҳилола Умаровага икки нафар ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, Сардор Раджабов мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Таълим сифатини баҳолаш, лицензиялаш ва аккредитациялаш департаменти директори лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Иккинчи вазир ўринбосари Фарход Боқиев тайинловга қадар Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Аввалроқ Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Қўнғиротбой Шарипов Олий таълим, фан ва инновациялар вазири этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: