11:33 | 10.06.24

                       

Мактабларга 1-синфга қабул 20 июндан бошланади

Ўзбекистонда мактабларга 1-синфга қабул 20 июндан бошланади. 2024-2025 ўқув йилида 1-синфга 2017 йилнинг 31 декабригача туғилган болалар қабул қилинади.

Ўзбекистонда 2024-2025 ўқув йили учун 1-синфга қабул 20 июндан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар қилди.

Регламентга мувофиқ, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади: 1-босқич – 20 июндан 31 июлгача микроҳудуд доирасида, 2-босқич – 1 августдан 15 августгача микроҳудуддан ташқарида.

1-синфга қабул жараёнлари қатор туман (шаҳарларда) электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади. Бунда, ота-оналар 20 июндан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топшириши мумкин.

Давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz)га киритилади.

«Таълим тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Бу йил 1-синфга 2017 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: