18:28 | 17.05.24

                       

Малайзия Бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Малайзия Бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Президент Бош вазирни Кўксарой қароргоҳида тантанали кутиб олди.

Малайзия Бош вазири Ўзбекистонга келди. Бош вазирни Абдулла Арипов ва бошқа маъсуллар кутиб олди.

Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим 17-19 май кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Бугун, 17 май куни Тошкент халқаро аэропортида Олий мартабали меҳмонни Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг, Малайзия Бош вазири Ўзбекистон Бош вазири ҳамроҳлигида ташриф дастури бўйича навбатдаги манзилга жўнаб кетган еди.

Кўксарой қароргоҳида Анвар Иброҳимни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: