9:11 | 02.07.24

                       

Марғилонда 37 кг гиёҳванд модда сақлаётган шахс қўлга олинди

Марғилонда «Қорадори-2024» тадбири давомида 37 кг гиёҳванд модда сақлаётган шахс қўлга олинди. 

Марғилонда 37 килограммдан зиёд гиёҳванд модда сақлаётган шахс ушланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 29 июнь куни, Фарғона вилояти ИИБ ҳамда Марғилон шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган «Қорадори-2024» тадбирида, 1971 йилда туғилган, Туягум МФЙда яшовчи А.К.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Маълумотларга кўра, у хонадонидаги экин майдонида 13 туп марихуана гиёҳванд ўсимлигини парваришлаб келаётганлиги аниқланган.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати

Шунингдек, А.К. 10 дона 3 литрли идишда 12 кг 537 гр кўкнори бошоқларини, 2 дона 3 литрли идишда 2 кг 570 гр марихуана моддасини, оқ полиетилен пакетда эса, 41 гр гашиш гиёҳвандлик моддасини ҳамда оқ полиетилен қопда 22 кг 550 гр кўкнори сомонини сақлаб келаётганлиги аниқланиб тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Жами олинган гиёҳванд моддалар миқдори 37 килограммдан зиёдни ташкил қилди.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.