11:30 | 22.12.23

                       

Марказий банк огоҳлантириш билан чиқди

Банк номидан Telegram'да сохта канал очилиб, фуқароларга онлайн кредитлар таклиф қилиниши орқали уларнинг маблағлари ўзлаштирилмоқда.

Марказий банк ҳозирги кунда фирибгарларнинг интернет тармоғидан сохта телефон рақамлари орқали фуқароларга қўнғироқ қилаётгани ва Марказий банк ходими сифатида ўзини таништириб, фуқароларнинг ишончига киришга уринаётганидан огоҳлантирди.

Фирибгарлар Telegram ижтимоий тармоғида Марказий банк номидан очилган MarkaziyBankiuz сохта каналида фуқароларга онлайн кредитлар таклиф этиб, уларнинг банк карталарига оид маълумотларини қўлга киритиш орқали банк картасидаги пул маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари кузатилмоқда.

Марказий банк бу каби хабар ва фойдаланувчига Ўзбекистон Марказий банкининг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилган ва жисмоний шахсларга кредитлар ажратмаслигини, молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмаслигини эслатиб ўтган.

Аввалроқ, Марказий банк онлайн ўғирликларга қарши банк картаси ўтказмаларини чеклаш ваколатини олгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: