12:30 | 07.12.23
Дубай шаҳридаги Ўзбекистон миллий павилонида мамлакатларнинг минтақавий позицияси юзасидан учрашув ўтказилди.
БААнинг Дубай шаҳрида БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича 28-конференциясидаги музокаралар жараёнида Марказий Осиё давлатларининг минтақавий позицияси ва овозини мустаҳкамлаш мақсадида шаҳардаги Ўзбекистон миллий павилонида халқаро ҳамжамият вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон экология вакиллари инвентаризация ҳисоботи, йўқотишлар ва зарарлар фонди, иқлимни молиялаштириш, шунингдек, Париж келишувининг асосий бандларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: