15:11 | 14.04.24

                       

Марказий Осиё бўйлаб туристик поезд ҳаракатини бошлади — видео

Махсус чартер поезд Қозоғистон, Қирғизистондан ўтиб, 11 кун давомида Ўзбекистоннинг бир нечта тарихий шаҳарлари бўйлаб ҳаракатланади.

«Ўзтемирйўлйўловчи» Марказий Осиёнинг уч мамлакати – Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон бўйлаб туристик чартер поезд ҳаракатланиши ҳақида маълум қилди.

2013 йилда «Ўзбекистон темирйўллари» ҳамда Германиянинг Lernidee Erlebnisrisen туристик компанияси ҳамкорлигидаги Orient Silk Road Express туристик чартер поезди қатнови йўлга қўйилган. 29 март куни Германиянинг Lernidee Erlebnisrisen компанияси «Қозоқ туризм» миллий компанияси билан ҳамкорликда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридан навбатдаги туристик чартер поезд ўз ҳаракатини бошлаган.

Поезд «Олмаота — Балиқчи — Бишкек — Туркистон — Самарқанд — Қамаши — Шаҳрисабз — Бухоро — Хива — Тошкент — Хива — Бухоро — Шаҳрисабз — Қамаши — Самарқанд — Туркистон — Бишкек — Балиқчи — Олмаота» йўналишида ҳаракатланиб, хорижий сайёҳларига хизмат кўрсатади.

Ушбу туристик чартер поезди 11 кун давомида Ўзбекистон ҳудудида ҳаракатланади ва сайёҳлар бу кунлар давомида юртимизнинг тарихий шаҳарларини томоша қилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: