14:29 | 14.02.24

                       

Марказий Осиёда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича 11 миллион евролик лойиҳа ишга туширилади

Самарқандда атроф-муҳит ҳолати тўғрисидаги Ўзбекистон миллий ҳисоботи тақдимоти бўлиб ўтди. Унда Марказий Осиёда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича 11 миллион евролик лойиҳа ишга туширилиши маълум бўлди.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 13 феврал куни Ўзбекистоннинг атроф-муҳит ҳолати тўғрисидаги Миллий ҳисоботини тақдим этди. Бу ҳақда Самарқандда бўлиб ўтаётган Бонн конвенцияси иштирокчилари конференциясининг (СОР-14) 14-йиғилишида иштирок этаётган Bugun.uz мухбири хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Ҳисобот билан бирга ФАОнинг озиқ-овқат чиқиндиларини камайтириш бўйича қўлланмаси ҳамда Ўзбекистонда экотуризмни ривожлантириш ва экологик барқарорликни таъминлаш бўйича тақдимот: туроператорлар, маҳаллий ҳокимият органлари ва ташриф буюрувчилар учун маслаҳатлар берилди.

Фото: Bugun.uz

Атроф-муҳит ҳолати тўғрисидаги Миллий маъруза мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш контекстида мавжуд экологик вазият ва тенденцияларни акс эттирувчи кенг қамровли ҳужжатдир. У тегишли сиёсат устуворликлари, стратегиялар ва атроф-муҳит муаммоларини ҳал қилиш бўйича ҳаракатлар йўналишини белгилаш учун мўлжалланган бошқа ҳужжатларнинг умумий кўринишини тақдим этади. Ҳисобот 9 та боб, 40 та жадвал ва тегишли ҳисоб-китобларга эга 17 та расмдан иборат.

Фото: Bugun.uz

Ҳисоботда Республиканинг барқарор ривожланиш мақсадларида, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича кўп томонлама шартномаларда ва атроф-муҳит сифати контекстида инсон саломатлиги ва фаровонлиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга қаратилган бошқа халқаро ҳужжатларда белгиланган халқаро мажбуриятлари баён этилган.

Ҳисобот БМТ ЕИК (Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Европа Иқтисодий Комиссияси), ЮНEП (Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит дастури), Халқаро Барқарор Ривожланиш Институти, ФАО (Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти) ва «Zoï» Экологик тармоғи кўмагида тайёрланган.

Фото: Bugun.uz

ФАОнинг Озиқ-овқат чиқиндиларини камайтириш бўйича қўлланмаси озиқ-овқат исрофгарчилигининг олдини олиш бўйича осон амал қилиш мумкин бўлган маслаҳатлар ва тавсияларни беради. Инфографик форматда тақдим этилган ушбу амалий маслаҳатлар ва тавсияларга амал қилган ҳолда, ҳар бир киши ўз хатти-ҳаракатларини ўзгартириши ва кундалик одатларини кўриб чиқиш учун тегишли қарорлар қабул қилиши мумкин ва керак, бу эса кўпинча бундай чиқиндиларнинг асоссиз равишда катта ҳажмларини келтириб чиқаради.

Фото: Bugun.uz

Тадбир ташкилотчиларининг фикрича, ушбу нашрлар барқарор ривожланиш йўлида уларнинг иштирокини кучайтириш мақсадида аҳолининг хабардорлигини оширишга қаратилган.

Тадбирда Ўзбекистон Атроф-муҳит вазири Азиз Абдуҳакимов, БМТ Бош котиби ўринбосари, ЮНEП ижрочи директори Ингир Андерсен хоним, миллий вазирлик ва идоралар, халқаро ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ва (СОР-14) нинг бошқа делегатлари иштирок этди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: