17:11 | 04.01.22

                       

МДҲ давлатларида аҳолининг ўсиш кўрсаткичи рейтинги эълон қилинди

Ташкилотга аъзо давлатлар аҳолисининг умумий сони 295,67 млн кишини ташкил этган

Жаҳон банки МДҲ мамлакатлари аҳолисининг ўсиш кўрсаткичларини маълум қилди. Бу ҳақда «Central Asia» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Хабарга кўра, Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин 30 йил ичида Ўзбекистонда аҳоли сони 63,4 фоизга ўсган ва республика МДҲ давлатларининг аҳоли кўрсаткичи рейтингида иккинчи ўринни эгаллаган. Тожикистонда бу кўрсаткич 76,6 фоизни ташкил қилиб, мамлакат биринчиликни қўлга киритган.

Аҳолининг ўсиши Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида ҳам кузатилган. Жумладан, Туркманистонда бу 59,2 фоиз, Қирғизистонда 47,7 фоиз, Қозоғистонда 14 фоизни ташкил этади. Шу билан бирга, Россия аҳолиси 2,9 фоизга, Беларусь аҳолиси 7,8 фоизга камайди. Молдова 12 фоиз, Эстония 14,7 фоиз, Арманистон 15,5 фоиз, Украина 20 фоиз, Грузия 23,2 фоиз аҳолисини йўқотган. Литвада аҳоли сони 24,5 фоизга, Латвияда эса 28,3 фоизга камайган. Таъкидланишича, ҳозирда МДҲ мамлакатлар аҳолисининг умумий сони (КХДР ва ЛПРдан ташқари) 295,67 миллион кишини ташкил этади.

Аввалроқ БМТ аҳолиси йўқолиб кетиш эҳтимоли юқори бўлган давлатни маълум қилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: