15:47 | 20.02.24

                       

Меҳмет Нури Эрсой 2028 йили туризмдан 100 миллиард доллар даромад олишни мақсад қилганини айтди

Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой 2028 йили сайёҳлар сони бўйича дунёда биринчи 3 таликка киришни ва 100 миллиард доллар даромад олишни мақсад қилганини айтди.

Вазир Эрсой Аланя Савдо-саноат палатасида бўлиб ўтган Туризм ва меҳмонхона бошқарувчилари билан Сектор баҳолаш йиғилишида ўтган ой 56,7 миллион зиёратчи ва 54,3 миллион доллар билан Туркиянинг туризм сектори тарихидаги энг яхши кўрсаткичларга эришганликларини маълум қилди.

Фото: Туркия туризм агентлиги

Бу ютуқда Анталия ва Аланянинг улиши катта эканлигини ифода этган Эрсой, Анталиянинг ўтган йили 16 миллион сайёҳни қабул қилиб, энг юқори даромад олганини билдирди.

Эрсой 2024 йилни умид билан кутаётганликларини изоҳлаб, «60 миллион зиёратчи ва 60 миллиард долларни мақсад қилганмиз. Анталияга келадиган туристлар сонининг 17,5 миллионга етишини кутамиз. Биргаликда ҳаракат қилиб, туризм тармоғи сифатида бу мақсадларга эришамиз», деди.

Ушбу мақсадларга эришиш учун кўплаб тадбирларни параллел равишда амалга ошириш ва кўп ҳаракатларни олдиндан кўриш ва ҳал қила олиш кераклигини таъкидлаган Эрсой, дунёда туризм соҳасида етакчи бўлиш учун ўрта ва узоқ муддатли лойиҳаларни тайёрлаб, уларни пухта амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.

Туркия Маданият ва туризм вазири 2022 йилда пандемияни яхши бошқара олгани сабабли, дунёдаги энг кўп сайёҳлар сони бўйича тўртинчи ўринни эгаллаганини айтди.

«Бизга етишмаётган асосий нарса тарғибот эди. 2019 йилда Туризмни ривожлантириш агентлиги билан буни йўлга қўйдик. Туркия ҳозирда дунёдаги энг яхши ва энг кўп тарғиб қилинаётган туризм мамлакатидир. Буни натижаларини ҳам кўрдик. Босқичма-босқич тезлик билан юқорига кўтарилдик. 2022 йилда пандемияни яхши бошқара олганимиз учун дунёда энг кўп сайёҳлар сони бўйича тўртинчи ўринга чиқдик. Энди бу йил, умид қиламанки, биз бешинчи ўринимизни сақлаб қоламиз. Мақсадимиз бу ерда қолиш эмас. 2028 йилга келиб учинчи ўринга чиқиш. Бизнинг даромад мақсадимиз ҳам жуда катта. 2028 йилда 100 миллиард долларлик мақсадимиз бор. Ўйлайманки, бунга барча режаларни босқичма-босқич, ўз вақтида ва ўз жойида амалга ошириш орқали эришамиз», — деди вазир Эрсой.

Эрсой мақсад қўйиш осон, натижани кўриш ёқимли эканини таъкидлаб, бу ўз-ўзидан бўлмаслигини, тизимли ва дастурлаштирилган тарзда ишлаш орқали эришилишини таъкидлади. Вазирлик сифатида тозалаш иншоотлари ва жамоат пляжлари лойиҳаларини ҳам амалга оширганликларини билдирган Эрсой, сўнгги 5 йил ичида Анталияда иккита тозалаш иншооти ва 15 жамоат пляжини очганликларини таъкидлади.

«Ўтган мавсумда биз келаётган сайёҳлар меҳмонхонада қолиб кетмаслиги ва ҳунарманд савдогарлар билан учрашиши учун бир қанча тадқиқотлар тайёрладик. Археология ишларини 12 ойга оширдик. Илгари 45-60 кунлик қисқа муддатли тадқиқотлар бўларди. Улар йиллар давом этди. Ҳозирги кунда 172 та қазиш пунктида “Келажак мероси” лойиҳаси доирасида 12 ойлик қазиш ишлари дастури мавжуд ва биз қазиш пунктларимизни тайёрлаяпмиз. Шу маънода олдимизга жуда катта мақсад қўйганмиз. Сўнгги 60 йилда қанча қазиш ишлари олиб борилган бўлса, келаси тўрт йил ичида шунча амалга оширишни мақсад қилдик. Илгари бир жойда қазиш ишлари бўлган бўлса, ҳозир 15 нуқтада қазиш ишлари олиб боряпмиз. 15 йил ичида қилган ишни автоматик тарзда 1 йилга сиғдира оласиз. Бу осон эмас. Сиз қазиш гуруҳини жиддий қўллаб-қувватлашингиз керак. Маданият ва туризм вазирлиги сифатида биз бюджетни ақл бовар қилмайдиган даражада оширдик. Агар оддий рақам берадиган бўлсам, биз қазиш ишлари бюджетимизни 2019 йилдаги 36,7 миллион лирадан ўтган йили 1,1 миллиардга оширдик. Бу йилги рақамни 6 миллиард лира деб белгиладик»,— деди вазир.

Эрсой бу борада яна бир қадам ташлаб, тунги музейлар амалиётини йўлга қўйишларини тушунтирар экан, қирғоқбўйи ҳудудларида ҳаво ҳароратининг юқори бўлиши сабабли, кундузи пляжларни афзал кўрган дам олувчиларни кечқурун меҳмонхоналаридан музейларга йўналтирмоқчи эканликларини таъкидлади.

Вазир Тунги музейларни, айниқса шаҳар маркази ва яқин ҳудудлардаги музейларни зичликка қараб босқичма-босқич кенгайтиришларини айтиб, бу йил бу тадқиқотларни якунлашларини ва тунги музейларни босқичма-босқич бошлашини маълум қилди. «Мақсад туристларнинг ташқарига чиқиши ва ҳунарманд-у савдогарлар билан учрашиши», деди у.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: