22:30 | 29.05.24
Ташкил этилгани 7 йил бўлган МИБ 1800 нафар ходимини ишдан бўшатган. Шунингдек, бюронинг 6 нафар ходими хизмат вазифасини бажариш пайтида вафот этган.
Бош прокуратура ҳузурида ташкил этилган Мажбурий ижро бюроси фаолият бошлаганига етти йил тўлди. МИБ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилдаги ПФ-5059-сонли фармони асосида ташкил этилган. Адлия вазирлиги Суд департаментининг Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган вазифалари, функциялар юклатилган бюрода бугунга қадар 170,6 трлн сўмдан ортиқ ундирувлар амалга оширилган. Бу мос равишда 2023 йилги давлат бюджети даромадларининг 55 фоизга тенг суммасини ташкил этади.
Ўтган 7 йил МИБда:
МИБдаги муаммолар
МИБ ўтган даврда кўрсатган натижалари билан бирга бир қатор камчиликларга ҳам эга ташкилот сифатида ном қозонаётир.
Бу сўнгги пайтларда фуқароларнинг МИБ органлари билан боғлиқ норози кайфиятида намоён бўлмоқда. Ижтимоий тармоқларда Мажбурий ижро бюроси ходимларининг ҳаракатсизлиги оқибатида бажарилмай қолаётган ижро ишлари ҳақида чиқишлар кўпайиб қолди. Қарз ва бошқа мажбурий ундирувларни ундиришда бюро ходимларининг чорасизлиги тизимни такомиллаштиришни тақозо этади. Биргина МИБ ходимига юкланган 180 дан ортиқ ижро ишлари бюро иш сифатига ва жамиятдаги мавқеига салбий таъсирини кўрсатаётгани сезилмоқда.
Bugun.uz таҳририяти Мажбурий ижро бюроси билан боғлиқ муаммоларга ҳукуматни эътиборли бўлишини сўраб, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашдаги сўнгги инстанциялардан бири сифатидаги мавқеини ушлаб қолинишига умид қилиб қолади.
Дилшод Ҳакимов тайёрлади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: