13:11 | 16.02.24

                       

Миграция агентлиги Кореяда ноқонуний бўлиб турган ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Жанубий Кореяда ноқонуний (нолегал) бўлиб турган ватандошларни 2024 йил 29 февралгача ушбу давлатдан чиқиб кетишга чақирди. Маълум қилинишича, ноқонуний бўлиб турган фуқаро ўз хоҳиши билан чиқиб кетса, депортация қилинмайди ва келгусида Кореяга қайтиш имкониятига эга бўлади.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Жанубий Кореяда ноқонуний бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилди.

Қайд этилишича, Жанубий Кореяда ноқонуний (нолегал) бўлиб турган ватандошлар 2024 йил 29 февралгача ушбу давлатдан чиқиб кетиши мумкин. Бунинг учун чиқиб кетишдан 3 иш куни олдин Иммиграция хизматига бориб, кетиш тўғрисида ихтиёрий ариза тўлдириш, паспорт ва авиачипта тақдим этиш зарур.

Иммиграция хизмати берадиган тасдиқнома билан ватанга муаммосиз қайтиб келиши мумкун. Иммиграция хизмати маълум қилишича, ноқонуний бўлиб турган фуқаро ушбу имкониятдан фойдаланиб ўз хоҳиши билан чиқиб кетса, депортация қилинмайди ва келгусида Кореяга қайта кириб бориш имкониятига эга бўлади.

Шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фуқароларни Корея миграция қонунларини бузмасликка ва нолегал ҳолатга ўтмасликка чақирган.

Аввалроқ Жанубий Корея 100 минг нафар ўзбекистонлик учун иш таклиф қилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: