9:43 | 12.02.24

                       

Миграция агентлиги Қозоғистонда бўлиб турган ўзбекистонликларга мурожаат қилди

Ташқи меҳнат мирграцияси агентлиги Қозоғистонда бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқаролари мурожаат қилди. Унда кескин ҳаво совуши ортидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш, хавфсиз транспорт воситаларидан фойдаланиш, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмаслик сўралган.

Ташқи меҳнат мирграцияси агентлиги Қозоғистонда бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқаролари мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, сўнгги кунларда Қозоғистон ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совуши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келмоқда. Шунингдек, яқин ҳафталар давомида ҳам совуқ ҳаво ҳарорати сақланиб қолиши сабабли Республика даражасидаги автойўлларда ҳаракатланиш чекланган.

Шу муносабат билан ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш, хавфсиз транспорт воситаларидан фойдаланиш, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмаслик сўралган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: