19:21 | 25.05.24
Миграция агентлиги Қозоғистондаги Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди. Мамлакатда об-ҳавонинг кескин совиб кетиши оқибатида қатор ноқулайликлар юзага келган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати Қозоғистонда бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди.
Маълум қилинишича, сўнгги кунларда Қозоғистон Республикасининг ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совуши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келмоқда.
Шунингдек, яқин ҳафталар давомида ҳам совуқ ҳаво ҳарорати сақланиб қолиши сабабли Республика даражасидаги автойўлларда ҳаракатланиш чекланган.
«Шу муносабат билан ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, хавфсиз транспорт воситаларидан фойдаланишни, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмасликни сўраймиз», — дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: