20:12 | 20.05.24
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди. Агентлик уларни оммавий намойишларда иштирок этмасликка чақирган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ўзбекистоннинг Россияда меҳнат қилаётган аҳолисини оммавий намойишларда иштирок этмаслик тўғрисида огоҳлантирди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги вакиллари томонидан Туладаги «Капитан», Санкт-Петербургдаги «КМЗ», Воронеждаги «Завод ЖБК» корхоналарида ишлаётган ўзбекистонликлар ва уларнинг иш берувчилари билан учрашувлар ташкил этилди.
Учрашувларда ўзбекистонликларнинг яшаш ва иш шароитлари билан танишилиб, уларнинг муаммоларига ечим топишда кўмаклашилди. Миграция соҳасидаги янги қарор ва қонунчилик нормалари, чет элда меҳнат қилиш учун яратилаётган шароит ва қулайликлар тўғрисида маълумот берилди.
Шунингдек, фуқароларга Россия Федерацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини бузмаслик, оммавий намойишларда иштирок этмаслик ҳамда турли ваъдаларга учмаслик юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: