22:17 | 01.02.24

                       

Миграция агентлиги Қозоғистондаги Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди

Мамлакатда об-ҳавонинг кескин совиб кетиши оқибатида қатор ноқулайликлар юзага келган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қозоғистон Республикасида бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирди.

Фото: «Tengrinews»

Сўнгги кунларда Қозоғистон ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совуши оқибатида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келмоқда.

Шунингдек, яқин ҳафталар давомида ҳам совуқ ҳаво ҳарорати сақланиб қолиши сабабли республика даражасидаги автойўлларда ҳаракатланиш чекланган.

«Шу муносабат билан ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, хавфсиз транспорт воситаларидан фойдаланишни, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмасликни сўраймиз», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: