15:21 | 14.02.24

                       

Миллий гвардия тизимига ўтказилган инспектор-психологларнинг асосий вазифаси маълум бўлди

Миллий гвардия тизимига ўтказилган инспектор-психологларнинг асосий вазифаси маълум бўлди. Шу билан бирга Ота-оналар ва маҳалла фаоллари иштирокидаги «мактаб — ота-она — маҳалла» ҳамкорлиги узвий ташкил этилиши айтилди.

АОКАда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Миллий гвардия мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида инспектор-психологларнинг асосий вазифаси юзасидан батафсил маълумот берилди.

Инспектор-психологларнинг асосий вазифаси – ўқувчиларнинг таълим-тарбиясини ташкил этишда мактаб жамоаларига яқиндан кўмаклашиш, мунтазам дарс қолдирувчи ўқувчиларнинг ота-оналари билан ишлашдан иборат.

«Эндиликда мактаб директорларининг маънавий-маърифий ишлар, Чақириққа қадар ёшларни тайёрлаш бўйича ўринбосарлари, психолог ва синф раҳбарларининг ўқувчилар маънавиятини юксалтириш ва дарслардаги иштироки, таълим-тарбия ишларини ҳамоҳанг ташкил этишга доир масъулияти янада оширилади»,— дейилади хабарда.

Ота-оналар ва маҳалла фаоллари иштирокидаги «мактаб — ота-она — маҳалла» ҳамкорлиги узвий ташкил этилади.

Шу мақсадда ўқувчиларнинг дарсда иштирок этиш кўрсаткичлари ҳаққонийлигини таъминлаш учун e.maktab электрон кундаликка ўқитувчилар ва синф раҳбарлари томонидан ўз вақтида қайдлар киритиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, 5 феврал куни Президент иштирокидаги йиғилишда инспектор-психологлар штати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия тизимига ўтказилиши белгиланди. Бунга 2023 йилда вояга етмаганлар 3,5 мингта жиноят содир этгани, шундан 2 минг 280 нафарини мактаб ўқувчилари ташкил қилиши асосий сабаблардан бири этиб кўрсатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: