12:45 | 16.02.24
Қонун билан ЖСТнинг Хизматлар савдоси бўйича бош битими талабларига мувофиқ чет эл инвестициялари иштирокидаги ва маҳаллий корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божининг миқдори БҲМнинг 1 баравари миқдорида белгиланди.
Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди.
Қонун билан ЖСТнинг Хизматлар савдоси бўйича бош битими талабларига мувофиқ чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ва маҳаллий корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божининг миқдори бирхиллаштирилган ҳолда БҲМнинг 1 баравари миқдорида белгиланди.
Шунингдек, миллий интеллектуал мулк тизимини ЖСТнинг Интеллектуал мулк ҳуқуқининг савдо билан боғлиқ жиҳатлари тўғрисидаги битими талабларига уйғунлаштириш мақсадида:
Қайд этилишича, ихтиро ва фойдали моделларни давлат рўйхатидан ўтказишда II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга белгиланган патент божининг 90 фоизи, таълим олувчи шахсларга, илмий ва илмий-педагогик ходимларга 30 фоизи, кичик тадбиркорлик субъектларига, давлат аккредитациясидан ўтган таълим ташкилотларига ва илмий ташкилотларга 25 фоизи миқдорида имтиёзлар бериш кўзда тутилган.
Шунингдек, оригинал дори воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, хусусан, дори воситасини яратиш жараёнида ўтказиладиган тадқиқотлар натижасида олинадиган клиник олди ва клиник синовлар натижаларини ҳимоя қилинади. Саноат мулки объектларидан табиий офатлар, ҳалокатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолатларда фойдаланилган ҳолатларда ҳам ҳуқуқ эгасига белгиланган миқдорда товон пули тўланишни кўзда тутувчи қоидалар киритилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: