11:11 | 30.11.23

                       

Минскда Беларус-Ўзбекистон тиббиёт анжумани ўтказилди

Икки давлат ўртасида соҳа бўйича 10 га яқин меморандум имзоланди.

Шу йилнинг 27-29 ноябр кунлари Беларусиянинг Минск шаҳрида Беларус-Ўзбекистон тиббиёт анжумани бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон делегацияси вакилларидан иборат бир гуруҳ шифокорлар тадбирда иштирок этишди.

 

 

Анжуман доирасида делегация аъзолари Беларусиядаги Республика клиник тиббиёт марказини бориб кўришди ҳамда Навоий вилояти делегацияси билан Беларусия аъзолари ўртасида соҳа юзасидан 10 га яқин меморандум имзоланди.

Ушбу ҳужжатларда болалар хирургияси, трасплантология, оналик ва болаликни муҳофаза килиш, ҳамда малака ошириш тизими каби қатор истиқболли вазифалар кўзда тутилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: