20:59 | 07.02.24

                       

Миришкор туман ИИБга бошлиқ тайинланди

Ғайрат Ҳайдаров Миришкор тумани ИИБ бошлиғи бўлди. Бугунга қадар бу лавозимда ишлаб келган Мусурмон Бўриев Деҳқонобод тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ғайрат Ҳайдаров Миришкор тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Миришкор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи Абдувоҳид Исмоилов, туман ҳокими Файзулло Ғуломов, туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, депутатлар, ИИБ соҳаси ходимлари ва фахрийлари иштирокида тайинлов тадбири бўлиб ўтди.

Дастлаб, вилояти ИИБ бошлиғи Абдувоҳид Исмоилов соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва натижалар, хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этилиши хусусида сўз юритиб, сектор раҳбарлари, соҳа ходимларининг олдидаги масъулият янада ошаётганини таъкидлади.

Фото: Миришкор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Ғайрат Ҳайдаров 1984 йилда Косон туманида туғилган. 2019 йилнинг ноябрь ойидан буён Деҳқонобод тумани ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Бугунга қадар Миришкор тумани ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келган Бўриев Мусурмон Искандарович Деҳқонобод тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: