18:13 | 13.05.24

                       

Тошкентда ер остидан иссиқ сув отилиб чиқди

Тошкентда ер остидан иссиқ сув отилиб чиқди. Бунга иссиқ сув қувури ёрилиб кетгани сабаб бўлган.

Тошкент, Миробод туманида иссиқлик тармоқларини гидравлик синовдан ўтказиш жараёнида иссиқ сув қувури ёрилиб кетган. Бу ҳақда Миробод туман ҳокими матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида иссиқлик тармоқларини гидравлик синовдан ўтказиш ишлари давом этмоқда. Ишлар иссиқ сув таъминотини ўчирмасдан амалга оширилмоқда.

Миробод тумани Тарас Шевченко ва Саид Барака кўчалари чорраҳаларида иссиқ сув қувури ёрилиши синовлар давомида юз берган. Ушбу муоммо бартараф қилинди.

«Ҳайдовчилар, пиёдалар ҳамда маъмурий ва турар-жой биноларидаги юртдошларимиздан эътиборли ва эҳтиёт бўлишларини сўраган ҳолда носозликлар аниқланган тақдирда (78) 129-01-85 телефон рақами орқали маълум қилишингизни сўраймиз», — деб ёзди Миробод туман ҳокими матбуот хизмати

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: