22:43 | 20.02.24

                       

Мирзачўл туманига ҳоким тайинланди

Депутатлар Ботиржон Мирзақуловни Мирзачўл тумани ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорларини бир овоздан маъқуллади. Ботиржон Мирзақулов ҳозирга қадар Сирдарё туман ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Сирдарё вилояти Сирдарё тумани ҳокими Мирзачўл туманига ҳоким этиб тайинланди.

Фото: Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

20 февраль куни халқ депутатлари Мирзачўл тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Танқидий руҳда ўтказилган сессияда ташкилий масала кўрилди. Унда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди.

Шундан сўнг депутатлар Ботиржон Мирзақуловни Мирзачўл тумани ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорларини бир овоздан маъқуллади. Ботиржон Мирзақулов ҳозирга қадар Сирдарё туман ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: